Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси, халқаро кузатувчи Кэролин Лэмм Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
- Президент сайловининг жуда юқори ташкилотчилик даражасида уюштирилганидан катта таассурот олдик. Бу эътирофга лойиқ. Мен бугун бир неча сайлов участкасига ташриф буюришга муваффақ бўлдим.
Сайлов якшанба куни, аҳолининг бўш вақтига қараб белгиланган. Бу фуқароларнинг овоз бериши учун жуда ҳам қулайдир. Бугун сайлов участкаларидан бирида сайловчиларнинг 45 фоизга яқини тушлик пайтигача ўз танловини амалга ошириб бўлганидан хабардор бўлдим. Бу, албатта, жуда катта натижа.
Ўзбекистон ҳаёти буткул ўзгарди, сўнги беш йилда қонунчилик, иқтисодий соҳалар, умуман, аҳоли ҳаёти тубдан яхшиланди. Албатта, хорижий бизнес учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам ҳам алоҳида таъкидлашни истайман.