Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев раҳбарлигида ўтган анжуманда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ҳудудларда Сайлов Кодекси ижроси устидан назоратни амалга оширишлари билан сайлов кампаниясида муҳим ўрин тутади.
Бу йил давлат мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланаётган мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинлик ва қонуний манфаатлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилган янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Даврийлик тамойилига амал қилган ҳолда вақти-вақти билан соҳталаштирилмаган, эркин ва адолатли, очиқ ва ошкора сайловларнинг ўтказилиши бу – мамлакатда демократик тараққиёт йўли танлаганлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жамиятимиз ҳаётидан кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, очиқлик ва ошкоралик, бағрикенглик тамойиллари мустаҳкам ва кенг ўрин олаётган шароитда ўтади.