Қозон шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловига юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

11.10.2021 13:56

ҚОЗОН, 11 октябрь.  /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхона томонидан Қозонда яшаётган ва ушбу шаҳардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши, давлат раҳбарлиги учун сайловда иштирок этаётган номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилар экан, бўлажак Президент сайлови янгиланган сайлов қонунчилиги асосида ўтказилаётгани қайд этилди.

Ватандошлар Бош консулхонада ташкил этилган сайлов участкасида сайлов куни ҳамда муддатидан олдин овоз бериш жараёнида овоз бериши мумкинлиги маълум қилинди.

Ўз навбатида, учрашув иштирокчилари Қозон шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловини юқори даражада ташкил этишга яқиндан кўмаклашишини билдирди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net