Ҳинд оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси ва унда Ҳиндистон томонининг халқаро кузатувчи сифатидаги иш

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

30.09.2021 16:33

ДЕҲЛ?, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг етакчи ахборот агентликларидан бири - «Asian News International» («ANI News») агентлиги веб-сайтида «Ҳиндистон сайлов комиссияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига халқаро кузатувчи сифатида таклиф этилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

У Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси ҳамда мазкур сиёсий тадбирда Ҳиндистон томонининг халқаро кузатувчи сифатидаги иштироки мавзусига бағишланган.

Мақолада Ўзбекистон томони Ҳиндистон сайлов комиссияси делегациясини мамлакатда бўлиб ўтадиган Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклиф қилгани маълум қилинган.

Агентлик ёзганидек, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловии жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов «ANI News» агентлиги мухбири билан суҳбатда маълум қилди. “Жорий йил 15 сентябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссиясини очди. Шу билан бирга, қатор хорижий давлатлардан, жумладан, Ҳиндистондан кўплаб кузатувчилар иштирок этиши режалаштирилган. Улар қаторида Ҳиндистон сайлов комиссияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда, деди Ўзбекистон элчиси”, - деб таъкидлаган агентлик мухбири.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 14 сентябрга қадар Ўзбекистон Президентлигига 5 нафар номзодни рўйхатга олгани, амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод сифатида кўрсатилгани, бундан ташқари, «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодиров,  Экологик партиядан Нарзулла Обломуродов ва Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига сайланиш учун кураш олиб бораётгани ҳам ҳинд ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилинган.

Алоҳида таъкидланганидек, Ўзбекистон сайлов қонунчилигига кўра, Ўзбекистон Президенти беш йил муддатга сайланади. Номзодлар сиёсий партиялар томонидан кўрсатилади ва улар ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаслиги, давлат тилини яхши билиши, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган бўлиши лозим.

«Бугунги кунга қадар президентликка номзодларнинг барчаси ўз сайловолди ташвиқоти доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Наманган ва бошқа вилоятларда бўлиб, сайловчилар билан учрашмоқда», - деб ёзди «ANI News».

 «ANI News» агентлиги томонидан эълон қилинган мазкур мақола Ҳиндистоннинг бошқа қатор электрон порталлари саҳифаларида ҳам инглиз ва ҳинд тилларида эълон қилинди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net