Германиялик халқаро кузатувчи: Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни халқаро стандартларнинг энг юқори даражасига жавоб б

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

23.10.2021 14:25

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё АА/. Халқаро кузатувчи, «Янги ипак йўли» комиссияси аъзоси, Шарқий шериклик ва МДҲ мамлакатлари бўйича сиёсатшунос Урс Ункауф  (Германия)  якшанба куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик ҳақидаги фикрларини изҳор қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

- Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашиш мен учун катта шараф. Бугун биз мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва бошқа жабҳаларда туб ислоҳотлар ва трансформация жараёнини кўраяпмиз.

Сайловга тайёргарлик билан боғлиқ барча жараёнлар мукаммал ташкил этилган. Мен Ўзбекистондаги сайлов жараёнини Европа, Африка ва Осиёнинг қатор давлатларида кузатган бошқа сайловлар билан қиёслашим мумкин. Айтишим мумкинки, Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ҳамда жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар халқаро стандартларнинг энг юқори даражасига жавоб беради.

«Янги Ўзбекистон» боғи ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қилдим. Ҳар гал Ўзбекистонга келганимда ўзгаришларнинг янги натижаларини кўраман. Мамлакат билан инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётнинг барча жабҳаларида фаол иштирок этиши масалалари бўйича алоқаларни кенгайтираяпмиз. Бу жараёнларнинг барчаси юртингиз учун порлоқ келажакни таъминлайди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net