«Германия-Ўзбекистон» дўстлик ассоциацияси раиси Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида у

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

23.10.2021 14:32

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этадиган «Германия – Ўзбекистон» дўстлик ассоциацияси раиси Колин Дюркоп билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Тадбирда қўмита раиси Рустамбек Қурбонов меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўпмиллатли оила туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар хусусида маълумот берди.

Германиялик меҳмон илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган ишларга ва қўмитанинг миллий маданий марказларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда хорижий мамлакатлар билан олиб бораётган дўстона алоқаларини ривожлантиришдаги ишларига юқори баҳо берди.

- Ўзбекистон билан алоқаларим бундан 27 йил аввал Берлинда Германия - Ўзбекистон дўстлик жамияти ташкил этилгандан бошланган, - деди Колин Дюркоп. - Шу йиллар давомида Ўзбекистонга жуда кўп бора келдим ва юртингизнинг шиддат билан ривожланиб бораётганининг гувоҳи бўлаяпман. Сўнгги беш йилдаги ўзгаришлар ҳақиқатдан ҳам қувонарли, айниқса қўшни давлатлар билан чегараларнинг очилиши, валюта сиёсатининг либераллаштирилгани, эркин визанинг жорий этилганлиги ҳақиқатдан ҳам жуда қувонарли ҳолат. Шунингдек, сўнгги беш йилда Германиядан келадиган туристлар сони шиддат билан ўсди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия дўстлик алоқаларининг ривожланиб боришида халқ дипломатиясининг ўрни алоҳида эканлиги қайд этилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net