ЕХҲТ Д??ҲБ Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича миссия очганини расман эълон қилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

17.09.2021 15:19

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (Д??ҲБ) 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш миссиясини очди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миссия маълумотига кўра, унга Оуэн Мерфи раҳбарлик қилмоқда. Миссия таркибига Тошкентда жойлашган 11 мутахассисдан иборат асосий гуруҳ ва 24 сентябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб юбориладиган 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи киради. Бундан ташқари, Д??ҲБ ЕХҲТга аъзо давлатлардан сайловдан бир неча кун олдин келадиган 250 қисқа муддатли кузатувчиларни юборишни сўрашни режалаштирмоқда.

Миссия сайловнинг ЕХҲТ мажбуриятлари ҳамда бошқа халқаро мажбуриятлар ва демократик сайловлар стандартларига, шунингдек миллий қонунчиликка мувофиқ ўтказилишини баҳолайди. Кузатувчилар сайловчиларнинг рўйхатга олиниши, сайловолди ташвиқоти фаолияти, сайлов комиссияси ва тегишли давлат органларининг фаолияти, сайловга оид қонунчилик ва унинг ижроси, сайлов билан боғлиқ низоларни ҳал этиш каби сайловнинг асосий жиҳатларини диққат билан кузатиб боради.

Миссия, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида кампаниянинг ёритилишини кузатади.

Давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва халқаро ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар кузатувнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Кузатув давомида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиб туриш учун оралиқ ҳисобот чоп этилади. Сайловдан кейинги куни, Д??ҲБнинг дастлабки хулосалари матбуот анжуманида тақдим этилади. Шунингдек Д??ҲБ сайлов жараёни тугаганидан тахминан икки ой ўтгач, кузатувни якунловчи ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар акс этган якуний ҳисоботни чоп этади.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net