ЕХҲТ Д??ҲБ: Сайловнинг қонунийлигига шубҳа қилувчи шикоятлар келиб тушмади

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:40

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича тайёрланган дастлабки ҳисоботида сайловларнинг қонунийлигига шубҳа қилувчи  шикоятлар келиб тушмагани қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларига тақсимланган 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар  округ ва участка сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Д??ҲБ миссияси учрашув натижаларига асосланиб, ўз ҳисоботида  сайлов кампаниясидаги кўплаб ижобий жиҳатлар ҳақида маълум қилади. Хусусан, сайлов органлари томонидан барча тартибот муддатларига роиоя қилингани, яъни барча режалаштирилган тадбирлар белгиланган саналарда ўз вақтида ўтказилгани алоҳида қайд этилади.

Ҳисоботда Д??ҲБ кузатувчиларининг  жамоат ташкилотлари, ННТ ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлар натижаларига кўра, фуқаролар томонидан сайлов жараёни билан боғлиқ  шикоятлар бўлмагани маълум қилинади. МСК, ҳудудий  сайлов ёки суд органларига аҳоли томонидан  ҳеч қандай  шикоятлар келиб тушмагани қайд этилади.

Ҳар қандай сиёсий партия, ОАВ вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари сайловни эркин кузатиш имконига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши  Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net