ЕХҲТ Д??ҲБ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда аёлларнинг юқори фаоллигини қайд этди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:41

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. ЕХҲТ Д??ҲБ тақдим этган дастлабки ҳисоботда ана шундай шу хулосага келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири 

Миссия берган маълумотга кўра, округ сайлов комиссияларининг 266 нафар аъзосининг 39 фоизини аёллар ташкил этади, айни вақтда участка сайлов комиссияларида 54 фоиз аёллар қатнашган. Шу билан бирга, участка сайлов комиссияларининг 45% да аёллар раислик қилган.

Ҳисоботда  Ўзбекистонда аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани қайд этилган. Таъкидланишича, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш  стратегияси қабул қилинган ва амалга оширилмоқда. Унда  ижтимоий-сиёсий жараёнларда аёлларнинг иштирокини  таъминлаш, аёлларни раҳбарлик лавозимига тайинлаш  амалиётини кенгайтириш муҳим йўналишлардан  бири ҳисобланади.

«Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди, - дейилади ҳужжатда. - 5 йил олдин Ўзбекистон  ушбу рейтингда 128-ўринни эгаллаган эди. Айни пайтда парламент қуйи палатасидаги  депутат хотин-қизлар сони жами депутатлар орасида 32 фоизни, Сенатда 25 фоизни ташкил этмоқда».

Қайд этилганидек, Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловнинг барча босқичларида аёллар иштирокидаги номутаносибликни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди. Комиссия томонидан  сайлов барча босқичларида аёллар ва эркакларнинг тенг иштирок этишини кузатишга қаратилган 11 та индикатор ишлаб чиқилди. Улар Ўзбекистон  Республикаси Президенти сайловини ўтказаётган округ сайлов комиссиялари аъзолари, участка сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партияларнинг ваколатли  вакиллари, Ўзбекистон  Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар кузатувчилари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари, республика бўйича мураббийлар, вилоятлар мураббийлари ва сайловчилар индикаторларидир.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳамда ЕХҲТга аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчидан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи келди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net