ЕХҲТ Д??ҲБ сайловда шаффофлик ва ошкоралик даражаси ошганини қайд этди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:23

ТАШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/.  ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича  тайёрланган дастлабки ҳисоботида сайлов кампаниясининг очиқлиги ижобий баҳоланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, унда Марказий сайлов комиссиясининг барча йиғилишлари кенг жамоатчилик учун очиқ бўлгани, реал вақт режимида ёритиб борилгани, комиссия қарорлари шу заҳоти чоп этилгани, сайлов вақтига риоя қилингани алоҳида қайд этилади.

МСК сайловнинг очиқ ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш   мақсадида «Сайлов-2021.uz» ахборот портали ва мобиль иловаси  ишлаб чиқди ҳамда расмий сайтини модернизация қилди. Порталнинг асосий вазифаси – Президент сайлови тўғрисидаги зарур маълумотларни ягона базага тўплаш ва уларни кенг жамоатчиликка таништиришдир. Saylov202.uz  портали ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида фаолият юритди.

Шу билан бирга, ҳокимиятлар ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда танланган 207 та сайлов участкаларида  кузатув камералари ўрнатилди. Овоз бериш жараёни Saylov2021.uz сайлов портали, Матбуот марказидаги катта мониторда, «Ўзбекистон 24» телеканали орқали  ҳамда МСК биносида  8:00 дан 20:00 гача онлайн режимда трансляция қилинди.

207 та шаҳар ва туманда жами 414 та кузатув камераси ўрнатилди. Бу 2019 йилдагига нисбатан 47% кўпдир.

Сайлов жараёнини 971 нафар  халқаро кузатувчи, жумладан 20 дан зиёд халқаро ташкилотдан 631 нафар кузатувчи ва 50 давлатдан 340 нафар кузатувчи кузатиб боргани ҳам сайловнинг ошкоралиги, шаффофлиги ва қонунийлигига хизмат қилди. 

Шу билан бирга сиёсий партияларнинг 53 минг 717 нафар кузатувчиси ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш  органларининг 10 минг 733 нафар кузатувчиси ҳам сайловни кузатиб борди.

Умуман олганда, Д??ҲБ Миссияси МСКнинг сайлов жараёнининг шаффоф ва очиқлигини таъминлаш борасидаги ишларини ижобий баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши  Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net