ЕХҲТ Д??ҲБ: Сайлов такомиллашган сайлов қонунчилиги шароитида ўтди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:42

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. ЕХҲТ Д??ҲБнинг Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича бугун эълон қилган дастлабки ҳисоботида миссия аъзолари мамлакатимиз миллий сайлов қонунчилиги  халқаро стандартларга тўла жавоб беришини қайд этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бюронинг таъкидлашича, сўнгги йилларда миллий сайлов қонунчилигида  жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараёнда ЕХҲТ Д??ҲБнинг кўплаб тавсиялари имплементация қилинди.

Миссия ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирганда, биринчидан,  сайловолди ташвиқотини тўсқинликсиз ўтказиш кафолатлари кучайтирилганини қайд этди. Масалан, илгари сиёсий партиялар электорат иштирокида оммавий тадбирлар ўтказишни маҳаллий ҳокимият органлари билан  30 кун олдин келишиб олиши керак бўлган бўлса, энди, янги қонунчиликка кўра,  бундай тадбирларни ўтказишдан камида 3 кун олдин давлат тузилмаларига хабар бериш кифоя.

?ккинчидан, сайловолди ташвиқоти пайтида давлат ходимларининг ҳар қандай сиёсий партия ёки номзод фойдасига ёки унга қарши ўз лавозимидан фойдаланишига нисбатан тақиқ жорий этилди.

Учинчидан, сайловларда иштирок этиш учун молиявий маблағлардан фойдаланишнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича  талабларнинг ўрнатилиши. Энди партиялар сайлов кунигача МСКга  оралиқ ҳисоботни ва уларга ажратилган давлат маблағлари тўғрисида якуний сайлов ҳисоботини тақдим этиши шарт.

Тўртинчидан, сайловчиларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларининг кучайтирилиши. Янги қонунчиликка кўра, фуқаролар  сайлов комиссияларининг қарори юзасидан ўз шикоятлари билан судга мурожаат қилиши мумкин. ?лгари фуқаролар фақат юқори сайлов комиссияларига  мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу низоларни кўриб чиқиш жараёнини кечиктирган.

Бешинчидан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларининг кенгайтирилиши. Энди, чет  элдаги Ўзбекистон фуқаролари олдиндан консуллик рўйхатидан ўтмасдан овоз бериши мумкин.

Нуфузли  халқаро экспертларнинг қайд этишича, Ўзбекистонда  миллий сайлов тизимини  изчил такомиллаштириш ишлари  сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган.

2019 йил 25 июндаги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши бунинг яққол  далилидир. Ҳужжат  бешта қонун ва ўнлаб  қонуности ҳужжатларини ўз ичига олади. Олдинги сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни сайлов қонунчилиги ва амалиётга жорий  қилишга эътибор кучайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳамда ЕХҲТга аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчидан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи келди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net