ЕХҲТ Д??ҲБ сайлов комисиялари аъзоларининг малакаси ошганини қайд этди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:26

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича дастлабки ҳисоботини тақдим этган ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (Д??ҲБ) миссияси ана шундай хулоса билдирди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бюро вакилларининг фикрича, сайлов комисиялари аъзоларининг  малакаси ошган.

ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясининг  қайд этишича, жорий йилнинг май ойидан августига қадар сайлов комиссиялари аъзолари учун онлайн ва офлайн шаклларда  қатор тренинглар ўтказилган. Айни дамда, тренинглар формати,  давомийлиги ва жадвали аввалгиларидан сезиларли даражада фарқ қилган, бу сайлов комиссиялари аъзоларининг профессионал кўникмаларини оширишга хизмат қилган.

Президент сайлови давлат ва халқ ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа эканини ҳисобга олиб,  барча даражадаги  сайлов комиссиялари зиммасига  катта масъулият юкланди.

Шу муносабат билан МСК сайлов комиссиялари аъзоларининг  билимини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартларга мувофиқ,  тизимли асосда шакллантиришни ўз олдига муҳим вазифа қилиб белгилади.

МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш дастури тасдиқланди. Унга кўра, барча округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинглар, ўқув машғулотлари, анжуманлари ва давра суҳбатлари  ўтказилди.

Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкиллаштириш концепцияси  тасдиқланди. Унга мувофиқ,  сайлов комиссиялари аъзоларининг  сайлов қонунчилиги  ва сайловларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича услубий билимлари ва  амалий кўникмаларини  оширишга қаратилган уч босқичли семинар-тренинглар ташкил этилди.

Шунингдек, сайлов комиссиялари аъзолари учун ЕХҲТ, БМТ Тараққиёт дастури, Демократия ва ҳуқуқ институти экспертлари иштирокида тренинглар ҳам ўтказилди.

Тренингларда округ сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари, котиблар ва аъзолари иштирок этди.

Семинарлар Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил топган  эксперт гуруҳи томонидан  ишлаб чиқилган ўқув дастури ва ўқув-услубий материаллар асосида ўтказилди.

Бўлиб ўтган сайлов кампаниясининг ўзига хос жиҳати шундаки, округ сайлов комиссиялари таркибида кекса авлод вакилларининг иштироки бўлди. Уларнинг сони олдингидан анча кўп бўлди: 31 ёшгача бўлган ёшлар сони 9% ни ташкил этган бўлса, 41 ёшгача бўлган сайловчилар сони 28% ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши  Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net