ЕХҲТ Д??ҲБ сайлов жараёнида имконияти чекланган шахслар учун яратилган имкониятларни қўллаб-қувватлади

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:42

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. «ЕХҲТ Д??ҲБ Ўзбекистон Президенти сайловида имконияти чекланган шахслар учун яратилган имкониятларни қўллаб-қувватлайди», - дейилади Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича Бюронинг дастлабки ҳисоботида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миссиянинг қайд этишича, Ўзбекистонда 2021 йилда қабул қилинган ногиронлар ҳуқуқлари ҳақидаги янги уонун уларнинг мамлакат сиёсий ҳаётида камситилмасдан иштирок этишини кафолатлайди.

Шу муносабат билан, сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида ижтимоий фаол бўлган имконияти чекланган фуқароларни сайлов комиссиялари таркибига қўшиш, уларнинг сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди. Бунинг самарасида, округ сайлов комиссияларида 14 нафар, участка сайлов комиссисларида  1 минг 46 нафар имконияти  чекланган фуқаро  иштирок этди. Натижада округ сайлов комиссиялари таркибининг 5 фоизи – ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этди.

Қайд этиш жоизки, 2021 йилда Ўзбекистон Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилганидан сўнг,  аҳолининг ҳимояга муҳтож фуқаролар учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш дастлабки вазифалардан бирига айланди.

2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон МСК  ва Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Карлар жамияти,  Ногиронлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми  имзоланди.

?мконияти чекланган шахсларнинг сайловда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қатор чора-тадбирлар қабул қилинди. Уларга овоз беришда ўзи ҳоҳлаган шахс билан бирга қатнашиш имконияти, сайлов участкаларини ногиронлар аравачалари учун мўлжалланган пандуслар, кабиначалар, брайль алифбосидаги сайлов бюллетенлари ва кўриш қобилияти заиф фуқаролар учун катталаштирувчи лупалар билан жиҳозлаш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.  Бундан ташқари, сайловолди ташвиқоти телекўрсатувлари имо-ишоралар тилида ва субтитрлар билан бирга узатилди, босма материаллар брайль ёзувида чоп этилди.

Барча ушбу чоралар  ногиронлиги бўлган шахсларнинг  ҳоҳиш-истакларини эркин ифода этишига  қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳамда ЕХҲТга аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчидан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи келди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net