ЕХҲТ Д??ҲБ: рақамли технологияларни жорий қилиш сайлов кампаниясининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:26

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/.  ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича  тайёрланган дастлабки ҳисоботида сайловда рақамли технологияларни жорий қилиш сайлов кампаниясининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилганини эътироф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кузатувчилар Марказий сайлов комиссиясининг рақамли технологиялардан фаол фойдаланган ҳолда, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасидаги ишларини ижобий баҳолади. МСК йиғилишлари реал вақт режимида трансляция қилингани, комиссия қарорлари  ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларда эълон қилингани, алоҳида қайд этилади.

Масалан, сайловларга тайёргарлик кўриш  жараёнида  ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурси - Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига интеграция қилинди, овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг маълумотлари ҳар куни янгиланди.

ЕХҲТ Д??ҲБ миссияси қайд этганидек, сайловда иштирок этиш учун қарийб 21 миллион нафар сайловчи рўйхатга олинди. Сайловчилар рўйхати кенг жамоатчилик учун очиқ бўлди. Айни дамда, 2019 йилда жорий этилган Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати такомиллаштирилди.

Шунингдек, "Saylov2021" мобиль иловаси орқали сайлов жараёнининг барча янгиликларини, хусусан, сайловчилар, сайлов комиссиялари аъзолари, кузатувчилар ва номзодлар тўғрисидаги маълумотларни кузатиш имкони яратилди.

 Шу билан бирга, saylov.uz сайти орқали фуқаролар ўз сайлов участкаларининг геолакациясини билиш имконига эга бўлди. “Сайлов участкасининг интерфаол харитаси” республика бўйича барча сайлов участкаларининг геолокациясини кўриш имконини берди.

Шу билан бирга, МСКнинг матбуот маркази ҳузурида Ягона Call-маркази ишга туширилди. Унда сайловчиларнинг барча саволларига малакали мутахассислар ва тажрибали экспертлар ўз вақтида ва батафсил жавоб берди.

Бундан ташқари, 207 та сайлов участкасида кузатув камералари ўрнатилди. Овоз бериш жараёни Saylov2021.uz сайлов портали, Матбуот марказидаги катта мониторда, «Ўзбекистон 24» телеканали орқали  ҳамда МСК биносида  8:00 дан 20:00 гача онлайн режимда трансляция қилинди.

207 та шаҳар ва туманда жами 414 та кузатув камераси ўрнатилди. Бу 2019 йилдагига нисбатан 47 фоизга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши  Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net