ЕХҲТ Д??ҲБ миссияси мамлакатда медиа-муҳитнинг яхшиланганини қайд этмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:43

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича тайёрланган дастлабки ҳисоботида мамлакатда медиа-муҳитнинг яхшиланганлигини қайд этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кузатувчиларнинг фикрича, Ўзбекистондаги медиа-муҳит кўп сонли давлат ва хусусий ОАВ билан тавсифланади. Медиа-муҳитнинг яхшилангани, сўнгги йилларда ахборотдан фойдаланиш ва мамлакатда содир бўлган воқеаларни танқидий ёритиш имконияти кенгайтирилгани қайд қилинди.

Ҳокимият органлари ўз ахборот хизматларини ривожлантириш орқали тизимли равишда ОАВ билан ўзаро ҳамкорликни такомиллаштираётгани, мунтазам равишда матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа ахборотга оид тадбирларни ўтказаётгани айтиб ўтилди.

Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш борасида туб ўзгаришлар содир бўлди. Бугунги кунда ОАВ халқ овозига ва тўртинчи ҳокимиятга айланди. Ахборотдан фойдаланиш имконияти ортган, айрим ижтимоий ва сиёсий масалаларни танқидий нуқтаи назардан ёритиш имконияти пайдо бўлди.Танқидий материаллар эътиборсиз қолмаяпти, давлат органлари уларни таҳлил қилиб, халқ билан мулоқотга киришмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг раиси Зайниддин Низамходжаев таъкидлаганидек, «сайловларнинг адолатли ва ошкора ўтишида нафақат Марказий сайлов комиссияси, балки журналист ва блогерлар ҳам муҳим роль ўйнайди”. Айнан улар жамоатчиликка бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақидаги ишончли ва ошкора ахборотни етказиб беради.

Шу муносабат билан МСК ОАВ билан яқин ҳамкорликни ўрнатди.

“Халқ сўзи” - “Народное слово”, “Янги Ўзбекистон” - “Правда Востока”, “Ҳуррият”,  “Human.uz”, “Qalampir.uz”, “Bugun.uz”, “Nova24.uz” каби нашрлар, «Bright Uzbekistan» ахборот портали билан икки томонлама меморандумлар имзоланди.

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида мунтазам равишда ОАВ вакилларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида тренинглар ўтказилди.

Умуман, бугунги кунда Ўзбекистонда сўз эркинлигини рўёбга чиқариш мақсадида кенг имкониятлар яратилган ва яратилмоқда.

Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловини жами 1 минг 672 ОАВ вакили, шу жумладан 140 дан зиёд хорижий ОАВ вакили кузатди.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳамда ЕХҲТга аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчидан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи келди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net