Европа парламенти депутати Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этади

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

16.10.2021 11:18

БРЮССЕЛЬ, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Е?даги миссияси раҳбари Дилёр Ҳакимов Европа парламенти депутати, «Е?-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси Ришард Чарнецкий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида парламент аъзоси Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик, сайлов кампанияси, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, халқаро кузатувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Сайлов миллий қонунчилик ва тегишли халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТ/Д??ҲБ  тавсияларига тўла мос ҳолда ўтаётгани таъкидланди.

Суҳбатдошга Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, сайлов қонунчилигини ривожлантириш  бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Европа парламенти депутати мамлакатдаги энг муҳим сиёсий тадбирнинг кузатувчиси сифатида иштирок этишга таклиф учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистонга 13 кишидан иборат Европа парламенти делегацияси таркибида келишни режалаштирмоқда. Ришард Чарнецкий, шунингдек, ўз фаолияти давомида республика олий ўқув юртларидан бирининг талабалари ҳузурида маъруза ўқийди.

Парламент аъзоси ўзи раҳбарлик қилаётган «Е?-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи фаолиятини мустаҳкамлаш зарурлигини ҳам таъкидлади. Шу нуқтаи назардан мазкур гуруҳ вакилларининг келгуси йил баҳор фаслида республикага ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув якунида Европа парламентида Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган қўшма семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net