Беларуслик кузатувчи: Сайловлар эркин шароитда ўтди, сайловчилар ўз хоҳиш-иродасини мустақил ифода этиши учун барча шарт-шароит яратилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:29

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Беларусь Миллий Ассамблеяси Кенгашининг Халқаро ишлар ва Миллий хавфсизлик масалалари доимий қўмитаси раиси, халқаро кузатувчи Сергей Рачков кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлов ҳақидаги фиркларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Биз Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлдик, нафақат овоз бериш куни, балки тайёргарлик жараёнида кўплаб сайлов участкалари фаолияти билан танишдик. Бир кун олдин сайлов участкаларининг тайёргарлигини кўриш биз учун  жуда фойдали бўлди. Шуни айтиш жоизки, МСК сайлов жараёнига жуда жиддий тайёрланган. ?шлаб чиқилган барча ҳужжатларда норматив-ҳуқуқий жиҳатдан камчиликлар кузатилмади. Сайлов участка комиссияларини тайёргарлиги ҳам жуда юқори бўлди.

Овоз бериш куни турли сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларнинг юксак фаоллигини кузатдим. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг сезиларли даражада мукаммаллашганини кўрдик. Масалан, авваллари оилавий овоз бериш ҳолатлари кузатиларди. Бироқ МСК сайловчиларнинг электрон рўйхатини шакллантиргани учун бу сафар бунга йўл қўйилмади.

Яна бир жиҳат – рақамлаштириш жараёни ривожлантрилган. Барча участкалар компьютерлаштирилган ва сайловни электрон бошқариш тизимидан фойдаланилаётганини кўрдим. Менимча, сайлов участкаларида ташкил этилган видео назоратни амалга ошириш жуда тўғри бўлди. Бу қурилмалар жараённи аниқ ташкил этишга ёрдам берди.

Сайлов эркин шароитда ўтди, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини мустақил  ифода этиши учун барча шарт-шароит яратилди, деган хулосага келдик. Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигида белгиланган меъёрларга мос ҳолда ўтди.

Беларусь мамлакати вакили, Беларусь Миллий Ассамблеяси кенгаши делегацияси раҳбари сифатида, ўзбек халқини ушбу сиёсий тадбирни юқори даражада ўтказгани билан  табриклайман. Ўзбекистонликлар сайловда фаоллик кўрсатиб фуқаролик позициясини намоён этди ва  ўзларининг тўғри танловини амалга оширди. 

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net