БААда ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида қатнашишга катта қизиқиш билдирмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

02.10.2021 16:42

АБУ-ДАБ?, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси томонидан жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови тадбирларини БАА ҳудудида ташкил этиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда дипломатик ваколатхона ҳузурида ташкил этилган сайлов комиссияси аъзолари, Абу-Даби шаҳрида доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган фаол ватандошлар қатнашди.

Мулоқот чоғида мамлакатимизда ушбу муҳим сиёсий жараённи ташкил этиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик ишлари, элчихонада ташкил этилган сайлов участкасида фуқароларимизнинг овоз бериши учун яратилаётган шарт-шароитлар, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек, фуқароларга сайлов жараёнида иштирок этаётган сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан Президентликка илгари сурилган номзодларнинг сайловолди дастурлари тўғрисида ахборот берилди, сиёсий тадбир куни сайлов участкасида овоз бериш тартибини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайти орқали чет давлатларда сайловда иштирок этиш истагини билдирган фуқароларни электрон рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилгани ҳақида айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва демократик жараёнлар билан таништирилди ҳамда коронавирус пандемияси шароитида сайловчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги таъминланган ҳолда сайловни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир якунида элчихона вакиллари томонидан фуқароларнинг сайловда иштирок этишига бўлган катта қизиқишини инобатга олиб, уларнинг барча саволларига жавоблар берилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net