БАА Фeдeрал миллий кeнгаши аъзоси ?слом цивилизацияси маркази мажмуаси билан танишди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

29.10.2021 11:03

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган БАА Федерал миллий кенгаши аъзоси, Заид ислом маданият уйи бош директори Нидал Муҳамед Бин Ширбак Ал Тинайжи пойтахтимизда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси, ?слом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров халқаро кузатувчи билан мулоқот қилиб, ?слом цивилизация марказининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари, концепцияси, қурилиш жараёни, давлат раҳбарининг мазкур объектга бўлган алоҳида  юқори эътибори, бу каби марказларнинг ?слом оламидаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Нидал бин Ширбак ал-Тинайжи, ўз навбатида,  Бирлашган Араб Амирликлари бутун ислом олами мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон билан мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётганини билдирди. У, шунингдек, Зоид ?слом маданият уйи Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси маркази билан умумисломий уйғун мақсадлар йўлида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Мулоқотда томонлар ўзора алоқаларни йўлга қўйиш бўйича истиқболдаги режаларни келишиб олди.

БАА Федерал миллий кенгаши аъзоси, Заид ислом маданият уйи бош директори Марказда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ва мажмуа бутун ислом оламида шуҳрат қозонишига ишонч билдирди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net