АҚШдаги ватандошлар уюшмалари вакиллари Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишини билдирди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

02.10.2021 16:40

ВАШ?НГТОН, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан АҚШда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик жараёнига бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов, Нью-Йоркдаги Бош консул Камол ?кромов ва АҚШда фаолият юритаётган 12 та ватандош уюшмаларининг раҳбарлари ва фаоллари  қатнашди.

Видеоконференция бошида дипломатик ваколатхоналаримиз томонидан мамлакатимиз ҳаётидаги йирик сиёсий тадбирни АҚШда октябрь ойида юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўрилаётган фаол тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот тақдим қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, хусусан, Вашингтондаги элчихона ва Нью-Йоркдаги Бош консулхона Тошкент шаҳар 14-сайлов округига бириктирилган. Элчихона ва Бош консулхона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкалари томонидан сайловга фаол тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Сайлов 24 октябрь куни Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги ваколатхоналарда ўтказилади.

Баъзи бир сабабларга кўра ушбу санада сайловда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида АҚШнинг ватандошларимиз жипс яшайдиган қуйидаги шаҳарларида муддатидан олдин сайлов ўтказиш режалаштирилган. Хусусан: 15 октябрь куни Сан-Франциско (Калифорния штати), 16 октябрь куни Бруклин (Нью-Йорк), Орландо (Флорида), 17 октябрь куни Чикаго (?ллинойс), Пайкесвилле (Мэриленд), Стерлинг (Виржиния), Филадельфия (Пенсильвания), 18 октябрь куни Питтсбург (Пенсильвания) шаҳарларида кўчма сайлов нуқталари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 14-20 октябрь кунлари элчихона ва Бош консулхона биноларида ҳам муддатидан олдин сайлов ўтказилади. Шу кунлар оралиғида фуқароларимиз эрталаб соат 8 дан кеч 8 гача ваколатхоналаримизга ташриф буюриб, ўзларининг  конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Фуқаролар ўртасида сайлов жарёнига оид маълумотларни кенг тарқатиш, муддатидан олдин ўтказиладиган сайлов участкаларининг жойлари ва саналари ҳақида ватандошларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида “Америка овози”, “Rost24 ҳақиқий журналистика” сайтлари, “Сарбон” ва “95,5 HD2” радиоканаллари, “Бухариан таймс”, "Маконим" газеталари, таниқли блогерлар билан ҳамкорликда сайловолди ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Видеоконференция иштирокчилари ўртасида мазкур сиёсий тадбирни ўтказишга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, сайлов жараёни пандемия шароитида ўтказилаётганини инобатга олиб,  кўчма ва стационар сайлов участкалари тегишли санитария анжомлари билан жиҳозланиши ҳамда фуқаролардан маска тақиш ва ижтимоий масофаланиш талабларига риоя қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, муддатидан олдин овоз бериш жойларида дипломатик ваколатхоналаримиз ходимлари томонидан фуқароларимиз учун тегишли консуллик-ҳуқуқий масалаларда ҳам ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

Ўз навбатида, онлайн-мулоқотда иштирок этган ватандошлар уюшмалари раҳбарлари дипломатик ваколатхоналаримиз билан ҳамкорликда сайлов жараёнига оид маълумотларни кўп сондаги фуқароларни қамраб олган оммавий ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар ва “Телеграм” каналлари орқали кенг тарқатиш ҳамда жойларда муддатидан олдин овоз бериш тадбирлари ва сайловда фаол иштирок этишини маълум қилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net