Зоминда инновацион туристик маскан барпо этилиши режалаштирилмоқда

15.12.2020 11:03

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Зоминда янгича кўринишдаги инновацион туристик маскан лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси маълумотига таяниб.

Зомин ўзининг хушманзара табиати ва шифобахш ҳавоси билан нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё бўйлаб саёҳатчилар эътиборини ўзига жалб этмоқда. Шу кунларда ҳудуд сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий компаниялар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, Зомин миллий боғининг юқори қисмида инновацион туристик мажмуа қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳага кўра, бу ерда туристик шаҳарча, гольф майдончаси, чанғи комплекси, спорт майдончалари, дор йўллари, меҳмонхоналар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар барпо этилиши кўзда тутилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси асосида тайёрланаётган лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш муддати 20 йилга мўлжалланмоқда ва у босқичма-босқич бажарилади.

«Суффа» масканида жорий қилиш назарда тутилган лойиҳага хорижлик тадбиркорлар қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Туркиянинг “Idealist” компанияси вакиллари янги мажмуа бўйича ўз тақдимотини ўтказган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net