Зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

21.04.2021 11:23

АКТАУ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳамда Қозоғистоннинг Манғистау вилояти бош имомлари ўртасида “?слом динининг бугунги кундаги ўрни” мавзусида онлайн шаклдаги “давра суҳбати”ни уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад диний-маърифий соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Қозоғистоннинг Манғистау вилояти диний вакиллари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлди.  

Қорақалпоғистон ва Хоразм вакиллари томонидан Ўзбекистондаги масжидлар фаолияти, имом-хатибларнинг аҳолини турли ёт ғоялар таъсиридан сақлашдаги фаолияти ҳамда ижтимоий муаммоларни бартараф этишдаги ҳиссалари тўғрисида маълумот берилди.

Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний мадрасаси диний ўқув муассасаси фаолияти тўғрисида гапирилди. Мазкур билим юртининг имом-хатиблар малакасини ошириш, талабалар салоҳиятини юксалтириш ва бу борада ўзаро тажриба алмашиш борасида қилинаётган ишлар тилга олинди.

Манғистау вилояти бош имоми Ануар Елжанов дунё ҳамжамияти ҳозирги тараққиёт ва техник ютуқлар натижасида табиат, атроф-муҳит ифлосланиши, экология ва табиат мувозанати бузилишига гувоҳ бўлаётганини алоҳида урғулади. ?нсоният томонидан ер юзида қолдирилаётган чиқиндилар Яратганнинг муқаддас неъматларидан бўлган денгиз ва дарё сувларининг ифлосланаётгани, турли техноген офатлар содир бўлаётгани, биологик мавжудодларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлаётганига эътибор қаратди.

Сўнгра Манғистауда қайта таъмирланаётган ва янги қурилаётган масжидлар фаолияти ҳамда вилоят имом-хатибларининг таълим дастурлари тўғрисида маълумот берилди.

Томонлар икки халқ ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш, муқаддас қадамжоларга  зиёратлар ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди, ўзаро алоқалар истиқболларини муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net