Заргарлик соҳасида Буюк Британия билан ҳамкорлик қилинади

18.09.2020 13:48

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси раис ўринбосарлари Нодир Мираҳмедов, Комила Негматова ва Бирлашган Қироллик Заргарлар миллий уюшмаси вакиллари Мария Гаррет ва Скотт Виллямс иштирокида видеомулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси матбуот хизматига асосланиб.

Тадбирда “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси фаолияти, заргарларга яратилган имконият юзасидан британиялик мутахассисларга атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

Хабарда айтилишича, ушбу видеомулоқот давомида заргарларни ўқитиш ҳамда улар малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Жумладан, соҳага замонавий технологиялар ҳамда инновацион лойиҳаларни жалб этиш борасида фикр алмашилди.

Учрашув сўнгида заргарлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Яқин муддатларда ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси сифатида меморандум имзоланиши қайд этилди.

 

Фотосурат: “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net