Замонавий Ўзбекистон, минтақавий ташқи сиёсат, Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари — ҳинд экспертлари нигоҳида

07.11.2020 11:51

ДЕҲЛ?, 7 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси томонидан  Жаваҳарлал Неру университети билан ҳамкорликда «Замонавий Ўзбекистон, минтақавий ташқи сиёсат, Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари» мавзусида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда Жаваҳарлал Неру университетининг Россия ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш маркази тадқиқотчилари, олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари қатнашди.

Вебинар аввалида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган мамлакатни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташқи сиёсат йўналишида эришилган ютуқлар, ўзбек-ҳинд муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги салоҳияти ҳақида батафсил маъруза тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг замонавий минтақавий ташқи сиёсати ва унинг Марказий Осиё давлатлари умумий тараққиётидаги роли, бу борада эришилган амалий натижалар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.

Вебинар давомида университетнинг Россия ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш маркази профессор ва таҳлилчилари сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Рашмини Копаркар, Россия ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш маркази доценти:

— Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар, хусусан сиёсий ва маданий йўналишларда, доимо яқин бўлиб келган бўлсада, тан олиш лозимки, иқтисодий соҳада томонлар ўртасидаги мавжуд салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаётган эди.

Сўнгги икки йилдан ошиқ вақт давомида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар, жумладан, савдо ва инвестиция йўналишларида ҳам ўта юқори суръатлар билан ривожлана бошлади. Бунинг асосий сабаби – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини илгари суриш ташаббуси, бу борада қўйилган қатъий амалий қадамлар, хусусан қисқа вақт ичида Ҳиндистонга амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар ҳисобланади. Ушбу олий даражадаги мулоқотлар, шубҳасиз, мамлакатларимизни янада яқинлаштирди, ҳинд ишбилармон доиралари вакилларини Ўзбекистонга бўлган қизиқишини кескин ошишига сабаб бўлди.

?кки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири – хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликдир. 2019 йил сўнггида томонларнинг тегишли вазирликлари ўртасида трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. ?кки мамлакат тарихида биринчи марта ҳарбийлар ўртасида қўшма ўқув-машғулотлари ташкил этилгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Мамлакатларимизда ташкил этилаётган маданий, ҳунармандчилик, туризм ва бошқа йўналишлардаги тадбирларда икки давлат вакилларини фаол иштироки маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд эканини кўрсатди.

Юқоридагиларга қўшимча сифатида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш муҳим деб ҳисоблайман.

Биринчидан, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг ўрни муҳимдир. Ҳар икки давлатда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Таҳлилчи сифатида ва умуман ҳиндистонлик ёшларнинг вакили сифатида, Ўзбекистонда ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган самарали чора-тадбирларни яқиндан ўрганиб бораман.

Шу боис Ҳиндистон ва Ўзбекистон ёшлари ўртасида мунтазам алоқаларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, дўстлик фестивалларини ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналишда ишларнинг тўғри ташкил этилиши бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари ривожига янада ижобий таъсир кўрсатади.

?ккинчидан, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш лозим, деб ўйлайман. Ушбу механизм Андижон вилояти ва Гужарат штати ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларнинг самарадорлиги билан ўзининг ижобий жиҳатларини яққол кўрсатди.

Санжай Пандей, Россия ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш маркази таҳлилчиси, профессор:

 — Ўзбекистон узоқ тарих, бой маданий меросга эга бўлган цивилизациялар ўчоғи ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, турли соҳалардаги улкан салоҳияти, минтақада олиб бораётган фаол, ташаббускор ташқи сиёсати туфайли, шубҳасиз Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакати мавқеига эга.

Ўзбекистон томонидан сўнгги 4 йил давомида минтақада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган самарали саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга сазовор.

Жумладан, Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини ташкил этиш борасидаги ташаббуси минтақа учун улкан тарихий аҳамиятга эгадир.

Қисқа вақт давомида минтақадаги бир неча йиллардан буён ўз ечимини топмаган муаммоларга чек қўйилди. Чегара ва ҳудуд муаммолари, минтақа сув-ресурсларидан фойдаланиш масалаларида эришилган келишувлар шулар жумласидандир. Қолаверса, темир йўл ва авиақатновлар, янги транспорт коридорлари ишга туширилди. Давлатларнинг савдо-иқтисодий соҳадаги мавжуд имкониятларидан кенг фойдаланиши натижасида минтақадаги ўзаро савдо айланмаси кескин ошди.

Ўзбекистон хукуматининг Афғонистон йўналишидаги ташқи сиёсатини ижобий баҳолайман. Сўнгги йилларда ушбу мамлакат билан икки томонлама муносабатларнинг ҳар томонлама ривожлангани, Ўзбекистоннинг “афғон муаммоси”ни ҳал этишга қаратилган барча халқаро платформалардаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим. 2018 йил март ойида ўтказилган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ушбу мамлакатда тинчликка эришиш йўлида қўйилган ўта муҳим қадам бўлди.

Транспорт коридорларини ривожлантириш, савдо-иқтисодий салоҳиятни кенгайтириш Ўзбекистон раҳбарининг минтақавий сиёсатида устувор ўрин тутади. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида ушбу ташкилот шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклифи илгари сурилди. Шубҳасиз, ушбу ташаббуснинг ҳаётга тадбиқ этилиши Ҳиндистон манфаатлари учун ҳам бирдек хизмат қилади. Бу борада Ҳиндистон Эроннинг Чабаҳар портида фаоллик кўрсатмоқда ва Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирган. Бу лойиҳа икки томонлама савдо ҳажмининг кескин оширилишида муҳим омил бўлади.

Раж Ядав, Россия ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш маркази доценти:

— Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича олиб борилаётган қатъий ислоҳотлар ва амалий қадамларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу борада қуйидаги ўзига ҳос жиҳатлар ва ютуқларга эътиборни қаратмоқчиман.

Биринчидан, ҳозирги коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз дунёнинг аксарият мамлакатлари иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатаётган бир пайтда Ўзбекистон иқтисодиёти бу синовни бошқа давлатларга нисбатан енгилроқ ўтказмоқда. Бундан ташқари етакчи халқаро ташкилотларга кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти йил якунида ўсиши прогноз қилинаётгани иқтисодий сиёсатга берилган холис баҳо, деб ҳисоблайман.

?ккинчидан, Ўзбекистон экспорт таркиби ҳам маҳсулотлар ва бозорлар кесимида минтақанинг бошқа мамлакатлари билан солиштирганда кўпроқ диверсификациялашгани алоҳида эътиборга молик.

Учинчидан, сўнгги йилларда Ўзбекистон етакчи халқаро рейтинг агентликлари - “Fitch”, “Standard&Poor’s” ва “Moody’s” томонидан ижобий баҳо олгани, қолаверса Жаҳон банкининг “Doing Business-2020” рейтингида 69-ўринга кўтарилгани хорижий инвесторлар ва шу жумладан ҳиндистонлик тадбиркорлар учун берилган кафолат ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net