Замонавий Ўзбекистон мавзуси “Китай” журнали саҳифаларида

04.05.2020 22:13

ПЕК?Н, 4 май. /“Дунё” АА/. “Хитой” номли журналда нашр мухбири Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов билан уюштирган интервью чоп этилди. Унда дунёда COVID-19 пандемиясига қарши кураш, бу борада Ўзбекистон ҳукумати кўраётган изчил ва қатъий чора-тадбирлар, улар самаралари тўғрисидаги атрофлича сўз юритилади.

Хусусан, суҳбатда COVID-19 юқумли касаллиги дунё миқёсида ҳамон инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётгани, бу эпидемия Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмагани қайд этилган.

Ўзбекистоннинг Пекиндаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари хитойлик журналист саволларига жавоб берар экан, мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, ушбу юқумли касалликка чалинган беморлар саломатлигини тиклаш бўйича кенг кўламли ва эътиборга молик ишлар амалга оширилаётгани бўйича батафсил маълумот беради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда эпидемиологик вазият билан боғлиқ ҳолат олдиндан тўғри баҳоланганига эътибор қаратилади. Давлатимиз раҳбари фармойиши асосида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилгани, ушбу комиссия мамлакатимизда бу йўналишдаги барча ишларни мувофиқлаштириб бораётгани қайд этилади.

Суҳбатда COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш учун 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағга эга ?нқирозга қарши кураш жамғармаси тузилгани ҳақидаги маълумотлар ўқувчи эътиборига ҳавола этилади.

?нтервью асносида мамлакатимиз аҳолисининг тиббий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик алоқаларига алоҳида тўхталиб ўтилади. Хитой Халқ Республикасининг Цзянси провинцияси шифокор ва мутахассисларининг бирлашган гуруҳи COVID-19 эпидемиясига оид маълумотлар билан ўртоқлашиш, касалликнинг олдини олиш, уни назорат қилиш ва даволашда ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистонда бўлгани, мазкур гуруҳ мамлакатнинг турли вилоятларидаги ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда самарали тиббий фаолият олиб боришгани эслатилади.

Шунингдек, ушбу нашрнинг интернет тармоғидаги рус тили саҳифасида “COVID-19: хорижлик шериклар Ўзбекистонга 3 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратади” сарлавҳали мақола ҳам эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилгани, халқаро молия институтлари Ўзбекистонга умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд миқдордаги узоқ муддатли имтиёзли кредит ва грантларни тақдим этиш юзасидан дастлабки келишувларга эришгани ўқувчиларга маълум қилинган.

Нашр қабул қилинган тегишли «Йўл харитаси»га биноан, умумий маблағдан соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун 277,5 миллион доллар, тадбиркорлик ва банк тизимига 700 миллион доллар, давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга 1,7 миллиард доллар ва 150 миллион евро, коммунал ва энергетика корхоналарининг бир маромда ишлашини таъминлаш учун эса 300 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилишини қайд этади.

“Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш доирасида мамлакат санитария-эпидемиология хизматини тубдан модернизация қилиш, халқаро меъёрлар ҳамда илғор тажрибаларга мувофиқ техник жиҳозлаш ва мутахассисларни тайёрлаш, ҳудудий санитария-эпидемиология лабораторияларини ташкил қилиш, санитария-эпидемиология хизматининг барча бўғинларида ишлашга малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш, юқумли касалликларни илғор компьютер технологиялари ва телетиббиёт усулларидан фойдаланган ҳолда, энг аввало, болалар ва оналарни даволаш учун замонавий клиникалар яратиш ва уларни жиҳозлаш режалаштирилмоқда”, дея келтирилади “kitaichina.com” сайтида эълон қилинган мақолада.

Шуҳрат Умиров,

“Дунё” АА мухбири,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net