Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

01.02.2021 11:52

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти билан ҳамкорликда «Sintez film» киностудияси томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида тарихий-ҳужжатли фильм тасвирга олинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Киномаҳсулот "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан биридир. Картинада шоҳ ва шоирнинг кенг дунёқараши, улкан ақл-заковати, салтанатни бошқаришдаги салоҳияти ёритилади, Бобур Мирзо ҳаётининг хронологияси қамраб олинади. Шунингдек, воқеалар ривожига «Бобурнома» асари асос қилиб олинган бўлиб, асарда Бобур баён этган залворли воқеаларни  жонлантириш орқали фильм мазмуни очиб берилади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, иккинчи режиссёр Ботир Абдураҳмонов,  постановкачи оператор Диёр ?сматов, постановкачи рассом Санъат Кенжаев, продюсер Хуршид Алихўжаев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net