Юқори даражали "С5 + 1" мулоқотининг оммавий ахборот воситалари учун 2020 йил 9 июлдаги қўшма баёноти

10.07.2020 14:02

Ушбу баёнот матни Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари томонидан Давлат котиби ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг “С5 + 1” шаклидаги учрашуви муносабати билан эълон қилинди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ва Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари “С5 + 1” шаклида учрашув ўтказди.

?штирокчилар Марказий Осиё ҳамда минтақада иқтисодий барқарорликни ошириш, хавфсизлик ва барқарорликни янада кучайтириш бўйича ўзаро ҳаракатларни кенг муҳокама қилди. Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва Марказий Осиёни Жанубий Осиё ҳамда Европа бозорлари билан боғлайдиган иқтисодий ва савдо алоқаларини йўлга қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланди. 30 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда иштирокчилар "С5 + 1" шаклидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тадбирлар дастурини келишиб олди.

"С5 + 1" Фаолият дастури

Биринчидан, иштирокчилар Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим (Т?ФА) доирасида биргаликда иш олиб боришни давом эттиришни тасдиқлади. Шунингдек, “С5 + 1” иқтисодий масалалар бўйича ишчи гуруҳининг йиғилишлари учун имкониятлар яратишга, улар доирасида Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, Экспорт-?мпорт банки ва АҚШ Савдо вазирлигининг Халқаро савдо департаменти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олди. ?қтисодий ишчи гуруҳ, шунингдек, хотин-қизларнинг иқтисодиётда иштирок этишлари учун шароитларни яхшилашга ва “С5+1” доирасида хотин-қизларни иқтисодий тикланиш ва фаровонликнинг иштирокчилари сифатида қўллаб-қувватлайдиган соҳаларни аниқлашга интилади. ?қтисодий масалалар бўйича ишчи гуруҳ Афғонистоннинг транзит салоҳиятини ривожлантиришда ҳамкорлик имкониятлари, шу жумладан халқаро молиявий институтлар томонидан Афғонистон билан кенг кўламли ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқади. ?қтисодий масалалар бўйича ишчи гуруҳ жамоат саломатлиги, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, ахборот технологиялари каби соҳаларни, шунингдек, молиявий очиқлик ва барқарорликни оширишни ҳам муҳокама қилади.

?ккинчидан, иштирокчилар энергия ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида "С5 + 1" шакли доирасида қайта тикланадиган энергия технологияларининг интеграциялашуви ва хусусий сектор инвестицияларини жалб қилишни рағбатлантириш, шунингдек, ҳаво ва сув сифати соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳ экспертларининг учрашувига имкониятлар яратишга келишиб олди. Шунингдек, ишчи гуруҳ инновациялар ва янги технологияларни қўллаш орқали Марказий Осиёнинг экологик жиҳатдан ноқулай зоналарида, шу жумладан Орол денгизи ҳавзасидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш масалаларини ҳам муҳокама қилади. ?шчи гуруҳ атроф-муҳит муаммоларига мослашиш бўйича миллий режаларни қўллаб-қувватлашни, шунингдек, қайта тикланадиган энергия, энергия тежаш ва энергетика секторининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг интеграциясини кўзда тутадиган бошқа минтақавий энергетика лойиҳаларидаги тараққиётни муҳокама қилади.

Учинчидан, иштирокчилар “С5 + 1” ишчи гуруҳи доирасида хавфсизлик бўйича барқарорликни таъминлаш, маҳсулотларнинг эркин айланиши, одам савдосига қарши курашиш, маҳсулотларнинг ноқонуний айланиши, ядровий ва радиологик хавфсизлик, шунингдек, чегаралар дахлсизлигини таъминлаш соҳасида қўшма ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди, шунингдек, чегара хавфсизлиги соҳасида минтақавий ҳамкорликни давом эттиради. Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳ хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлашни янада яхшилаш ва тинчликни сақлашда, низоларнинг олдини олишда ва уларга жавоб беришда, терроризм ва зўравон экстремизмга қарши курашда тўлиқ иштирок этишга интилади. Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳ, шунингдек, зўравон экстремизмга қарши кураш, интернет тармоқларидан фойдаланиб, террористик фаолиятга жалб қилишга қарши кураш, қўшма ва минтақавий терроризмга қарши тренинглар ўтказиш, шу жумладан Марказий Осиё давлатларига халқаро мажбуриятларни бажаришга имкон бериш масалаларини ҳам муҳокама қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net