ЮН?СЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари: Ўзбекистон уруш зоналаридан аёллар ва болаларни қайтариш ҳамда реинтеграция қилиш бўйи

03.03.2022 11:14

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. ЮНЕСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси  раҳбари Мунир Маммедзаде   «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида бугун Тошкентда  бошланган «БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси (ҚҲР) доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусидаги халқаро конференция ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.   

- Маълумки,  ЮНЕСЕФ можаро зоналаридан олиб келинган аёллар ва болаларни репатриация ва реинтеграция қилиш бўйича глобал даражадаги тадбирларни ҳаётга тадбиқ қилишда етакчилик қилади. Бизнинг вазифамиз бундай вазиятга тушиб қолганларни жамиятга, оилаларига қайтариш ва муваффақиятли реинтеграция жараёнидан ўтиш билан боғлиқ. Бу борада Ўзбекистон бошқа давлатлар учун намуна бўлаётганини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Биз Ўзбекистон тажрибасини жаҳон миқёсида расмийлаштирдик ва уни кенг тарғиб қилаяпмиз. Чунки бу энг яхши тажрибадир.

ЮН?СЕФ «Меҳр»  махсус операциялари бошланган дастлабки кунларданоқ уни амалга оширишда фаол иштирок этиб, тегишли давлат тузилмаларини қўллаб-қувватлади. Бугунги кунда ҳукумат томонидан тасдиқланган қатор чора-тадбирлар мавжуд бўлиб, улар доирасида ЮН?СЕФ ҳам ёрдам кўрсатмоқда. Бизнинг мақсадимиз жанговор ҳаракатлар ҳудудида бўлган аёллар ва болаларни ўз хоҳиш-иродасига қарши қаттиқ камситишлардан ҳимоя қилишни максимал даражада ошириш, шу билан бирга  болаларга  ўз болалигини қайтариб беришдир.

Ўзбекистон раҳбариятининг бу масаладаги юксак сиёсий иродасини эътироф этиш керак. Турли сабаблар билан  уруш ўчоқларига бориб қолган ва қийин шароитлар  қурбонига айланган ҳар бир аёл ва уларнинг фарзандларини Ватанига қайтариш вазифаси аниқ белгилаб қўйилган. Айни пайтда 150-180 нафарга яқин аёллар ва болалар ҳали ҳам Сурия ҳудудида қолаётганидан хабаримиз бор. Улар ҳам яқин  вақт давомида Ватанга қайтарилишига умид қиламиз. Афсуски, уларнинг орасида ота-онасиз қолган болалар ҳам бор. Ушбу болаларни яқин қариндошлари оилалари бағрига қайтариш ва реинтеграция қилишдек долзарб вазифа турибди.

«Қайноқ нуқталар»дан олиб келинган аёллар ва болалар транзит марказларига жойлаштирилди. У ерда улар учун барча зарур хизматлар кўрсатилди. Хотин-қизлар иш билан таъминланган, улар учун махсус курслар ташкил этилди. Шунингдек, ушбу инсонларнинг кейинги  тақдири ҳам эътиборосиз қиолдирилмаяпти.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net