ЮНЕСКО веб-саҳифасида мазкур халқаро ташкилот раҳбари ўринбосарининг Тошкентга сафари якунлари ҳақида мақола эълон қилинди

05.08.2021 15:03

ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. ЮНЕСКО веб-саҳифасида бош директорнинг таълим масалалари бўйича ўринбосари Стефания Джаннини бошчилигидаги мазкур ташкилот делегациясининг Тошкентда бўлиб ўтган юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий  Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар  ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги иштироки якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилганидек, ЮНЕСКО раҳбарининг ўринбосари мамлакатимиз раҳбариятининг таълим, илм-фан, маданият ва эркин оммавий ахборот воситалари тизимини яхшилаш бўйича аниқ-равшан қарашлари ва содиқлигини олқишлади.

Ўзбекистонда бўлиб ўтган учрашувлар чоғида ЮНЕСКО делегацияси республикамизнинг кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш, мамлакатда ҳар бир бола учун турли шаклларда ташкил этилган таълим сифатини таъминлаш соҳаларида эришган муваффақиятларини юқори баҳолади. Шунингдек, Стефания Джаннини  чет давлатларда педагог ходимлар, тадқиқотчилар ва талабаларнинг чегаралараро мобиллиги масаласини сиёсий ва амалий жиҳатдан уйғунлаштириш имкониятларини яратишга хизмат қиладиган Токио конвенциясини имзолашни таклиф этди.

Юқоридагилар билан бирга, Тошкентда Махатма Ганди номидаги тинчлик ва барқарор ривожланиш манфаатларидаги таълим бўйича ЮНЕСКО институти (Ҳиндистон) билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари ҳам муҳокама этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net