«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Бутунжаҳон нодавлат ташкилотлари ассоциацияси — WANGOнинг доимий аъзоси бўлди

01.02.2021 11:51

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Бутунжаҳон нодавлат ташкилотлари ассоциацияси (WANGO)нинг доимий аъзоси бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати маълумотига кўра, WANGO - бу тинчлик ва глобал фаровонлик йўлида бутун дунё нодавлат ташкилотларини бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир.

Ассоциация ташкилот аъзолари — ННТларнинг ўзаро мулоқот ва  ҳамкорлик қилиши, тажриба алмашиши, инсониятнинг глобал муаммоларини ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшишида кўмак беради ва унинг механизмларини илгари суради.  

Ассоциация 2000 йилда инсоният фаровонлиги, адолат ва умумбашарий тинчлик ғояларига содиқ бир нечта халқаро ННТлар билан қисқа вақт ичида етакчиликни қўлга олди. 

WANGOнинг вазифаси — аъзо ташкилотларга хизмат кўрсатиш, нодавлат секторни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда жамоатчиликнинг нодавлат уюшмалари ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net