«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

19.01.2021 15:36

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури лойиҳаси regulation.gov.uz/uz/d/27993 ва  2021.strategy.uz сайтларида онлайн муҳокамага қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

2021 йил Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлар ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди.

Мазкур фармон лойиҳасини 10 кун мобайнида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан мақсад – жорий йилги Давлат дастурини фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.

Шу мақсадларда жойларда жамоатчилик вакиллари иштирокида турли давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама платформалари яратилади.

Муҳокамалар жараёнида келиб тушган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, уларнинг натижалари асосида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Жумладан, давлат дастури лойиҳасида таълимга оид қуйидаги таклифлар берилмоқда:

«2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

- олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этиш;

-Тегишли ташкилотлар 2021 йил 1 июнга қадар Президент грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестрни шакллантириш;

- олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйиш;

-олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилсин, шунингдек, хусусий ОТМларда мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этиш ва бошқа вазифалар.

Шунингдек, дастурда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш вазифалари ҳам ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net