Ёш кинорежиссёрларнинг фильмлари халқаро фестивалларда иштирок этмоқда

17.05.2021 14:06

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлар ижодий-тажриба студияси» ДУК томонидан суратга олинган, «Дебют-2020» ёшлар киноальманахидаги 18 та фильмлардан бири бўлган «Чана» қисқа метражли фильми «Свет миру» халқаро ёшлар кинофестивалида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Мазкур кинофестиваль жорий йил 1-5 июнь кунлари Россиянинг Ярославль шаҳрида бўлиб ўтади. Фестивалга Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Ҳиндистон, Туркия, Болгария ва бошқа мамлакатлардан ёш режиссёрларнинг кинолойиҳалари қабул қилинади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Суҳроб Қодиров, постановкачи оператор Нортой Йўлдошев, рассом Алишер Тўлабоев, композитор Убайдулло Каримов, иккинчи режиссёр Дилшод Усмонов, бадиий раҳбар Шуҳрат Ризаев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net