Ёш фермерлар паррандачиликни ривжлантириш бўйича Германия тажрибасини ўргандилар

02.05.2020 14:27

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 2 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Франкфурд-Майндаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёш фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда «Паррандачиликда Германия тажрибаси»  мавзусида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Веб-семинарни ташкил этишдан мақсад мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш, унга етакчи хорижий давлатлар тажрибасини кенг жалб этиш ва ушбу соҳада ёш тадбиркорларни кенг жалб этишдир.

Онлайин тадбир ижтимоий тармоқлар – zoom, youtube ва facebook орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди. Унда  паррандачилик соҳасида дунёнинг етакчи компанияларидан  бири «LSL Rhein-Main GmbH & Co. KG» (Германия) менеджери, ватандошимиз Нуриддин Умиров  тақдимот ўтказди. Маърузада у парандачилик соҳасида фаолият олиб бормоқчи бўлган юртдошларимизга Германия тажрибаси ҳақида  батафсил маълумотларни берди.

Вебинарда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёш фермерлар кенгаши томонидан  республикамизнинг барча вилоятларидан 500 дан ортиқ ёшлар жалб этилди.  

Хусусан, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятида ушбу соҳада янги иш бошлаган тадбиркор ва фермер хўжаликлари вакилларига Германия тажриба бўйича фикр алмашиш имконияти яратилди.

Вебинар давомида Ўзбекистон шароитида паррандачиликни ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бизнес-режа тузиш ва ҳамкорлик учун аниқ таклифлар билдирилди.

 Онлайин семинар якунида Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши бошчилигида паррандачиликка қизиқиши бўлган юртдошларимизнинг Германияга сафарини ташкиллаштириш ва улар учун немис компаниялари тажрибасини ўргатиш бўйича алоҳида лойиҳа ишлаб чиққишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net