Йокогама Миллий университети Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда

22.05.2020 13:46

ТОК?О, 22 май. /«Дунё»АА /. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, Тошкент архитектура ва қурилиш институти ректори Р.Ҳакимов билан Йокогама Миллий университети вакиллари — вице-президент Ф.Накамура ва халқаро бўлим бошлиғи Т.Нитта иштирокида видеоконференция орқали музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар икки мамлакат университетлари ўртасида дизайн, қурилиш ва архитектура соҳаларида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Япония томонига республикада олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва хорижий ўқув муассасалари билан ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Йокогама Миллий университети вице-президенти Ф.Накамура мамлакатимизда олиб борилаётган таълим сиёсатини юқори баҳолаб, ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди. Амалий қадамлар сифатида Олий шаҳар инновацион мактаби (Graduate School of Urban Innovation)да инфратузилма ва инфратузилмани бошқариш соҳасида магистрлик ва докторлик дастурларининг биринчи босқичида ўзбекистонлик талабаларни қабул қилишга тайёр эканини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг япон профессорлари томонидан ўзбекистонлик талабалар учун онлайн маъруза ва семинарлар ўтиш имкониятларини кўриб чиқиш таклифи ижобий баҳоланди.

Музокаралар якунида таълим ва илмий алоқаларни янада ривожлантириш, ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, келажакда икки томонлама диплом бериш дастурларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Бунда мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси билан кунчиқар мамлакат етакчи университетлари ва илмий марказлари ўртасида қарор топган мулоқот механизмларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net