Йилнинг биринчи ярмида савдо хизматлари ҳажми 8 фоиздан зиёдга ошди

02.08.2022 13:45

ТОШКЕНТ, 1 август. /«Дунё» АА/. Жорий йил  январь-июнь  ойлари мобайнида Ўзбекистонда савдо хизматларини кўрсатиш  ҳажми 40,2 триллион сўмни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат Статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, савдо хизматларини кўрсатиш  ҳажми 8,1 фоизга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида ўсишнинг юқори суръатлари Наманган (117,1%), Бухоро (116,7%) ва Жиззах (112,7%) вилоятларида, нисбатан паст кўрсаткичлар эса Фарғона (100,2%), Қорақалпоғистон Республикаси (103,1%) ва Сирдарё (103,5%) вилоятларида қайд этилган.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net