ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Январь-март ойлари мобайнида Ўзбекистонда 19439 та «Lacetti-Gentra» русумли автомобиль ишлаб чиқарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, «Lacetti-Gentra» автомобилини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига таққослаганда 2,3 бараварга кўпайган.
Бошқа русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилишининг ҳажми қуйидаги рақамлардан иборат: “Cobalt” (19192), “Damas” (17329), “Nexia T-250” (6572) ва “Spark” (2494).