Йил бошидан буён Ўзбекистондан 3 миллиондан ортиқ киши сайёҳлик мақсадида хорижга чиқди

28.08.2022 09:42

ТОШКЕНТ, 28 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг етти ойи мобайнида Ўзбекистондан 3262,5 минг киши сайёҳлик мақсадида хорижга чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитасидан маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 2 миллион 234,8 минг кишига ёки 3,2 баробар кўпайгани маълум бўлади.

Бу борада Қирғизистон (1608,2 минг), Қозоғистон (601,3 минг), Тожикистон (465,4 минг), Туркия (201,7 минг) ва Россия (169,8 минг) етакчи ўринларни эгаллаган.

Кейинги ўринлар Бирлашган Араб Амирликлари (71 минг), Саудия Арабистони (50 минг), Миср (27,1 минг), Жанубий Корея (12,2 минг), АҚШ (9,3 минг), Ҳиндистон (6,5 минг), Грузия (6,3 минг), Қувайт (5,4 минг), Озарбайжон (4,7 минг), Германия (3,5 минг), Латвия (3 минг), Беларусь (2,9 минг) ва Буюк Британияга (2,7 минг) таллуқли.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net