Япониянинг Кутанияки ва Риштон кулолчилик мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

25.03.2022 12:17

ТОК?О, 25 март. /«Дунё» АА/. Япония билан маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Токиодаги дипломатия ваколатхонаси вакиллари амалий сафар билан Япониянинг ?шикава префектурасида бўлишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар доирасида ушбу префектуранинг Комацу шаҳрида жойлашган машҳур “Кутанияки” япон кулолчилик мактабининг таниқли ҳунармандларидан бири - Асакура ?сокичи устахонасида учрашув бўлиб ўтди.

Кутани – япон чиннисининг бир тури бўлиб, у 17 асрда ?сикава префектурасида кашф этилган. Ушбу кулолчилик маҳсулоти қизил, яшил, сариқ, бинафша ва пруссия кўкларининг ўзига хос беш рангли тажассуми сифатида ном қозонган.

Ҳозирги пайтда Асакура ?сокичи кулолчилик сулоласининг учинчи авлоди бўлиб, аждодлари ҳунармандчилигини давом эттирмоқда. Сулоланинг иккинчи авлоди 1996 йилда Япония императори томонидан “Маданият ордени” (Маданият, адабиёт, илм-фан ва технология йўналишидаги энг олий давлат мукофоти) билан тақдирланган.

Асакура ?сокичи ўз кулолчилик мактаби Ўзбекистон  ҳунармандлари билан 30 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётгани, жумладан, 1994 йилда япон жамғармасининг маданий алмашув дастури доирасида Ўзбекистондаги Риштон кулолчилик мактабининг таниқли устаси Алишер Назиров унинг устахонасида тўрт ой давомида тажриба ўтаганини маълум қилди.

Суҳбат чоғида у турли металл оксидларидан, яшил, феруза, қора ва жигарранг, сариқ, мовий бўёқлардан тайёрланадиган Риштон кулолчилиги буюмлари Кутанияники маҳсулотларига ўхшаши ва ўзининг жозибадорлиги билан фарқ қилишини қайд этди.

Ўз навбатида, бугунги кунда мамлакатимизда ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётгани, жумладан, Риштон туманида устоз-шогирд мактабларини сақлаб қолиш, туманда фаолият юритаётган ҳунармандлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда Халқаро кулолчилик маркази барпо қилингани алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, Кутанияки ва Риштон кулолчилик мактаби ўртасидаги ўзаро маданий алмашувларни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

Асакура ?сокичи Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатия алоқалари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 1994 йили  риштонлик кулол Алишер Назиров ўз устахонасида бўлган даврда яратилган,  икки кулолчилик мактабининг қўшма ижодий маҳсулоти бўлган кулолчилик асарини элчихонага туҳфа қилди.

Учрашув якунида Асакура ?сокичи жорий йил сентябрь ойида Риштон туманида бўлиб ўтадиган кулолчилик Форумида қатнашишга таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net