Японияда Тошкент ва Нагоя ҳамкор шаҳарлар фотокўргазмаси ўтказилди

22.12.2021 13:57

ТОК?О, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. 30 ноябрдан 21 декабрга қадар Японияда “Тошкент-Нагоя ҳамкор шаҳарлар фотокўргазмаси: ?пак йўли билан танишиш” ва “Нагоя мезбон шаҳар кўргазмаси: Унитилмас лаҳзаларни яна бир бор ёдга олайлик” номли фотокўргазмалар ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент ва Нагоя ҳамкорлигига ҳамда юртимиз спортчиларининг Токио Олимпиядасидаги иштирокига бағишланган фотосуратлар Нагоя шаҳрининг маҳаллий аҳоли кўп йиғиладиган бир неча масканларида намойиш қилинди. Хусусан, Нагоя шаҳрининг марказида жойлашган “Central Gallery” марказий парк ер ости йўлагида, Сакаэ метро бекати ер ости йўлидаги “Crystal Hiroba Vision” LED экранида, Нагоя шаҳар ногиронлар спорт марказида, Нагоя метро бекати “Sun Flower” реклама баннерида расмлар жойлаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, Нагоя шаҳри Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларини қабул қилувчи мезбон шаҳар бўлган эди.

Нагоя шаҳрида ташкил қилинган фотокўргазмалар шаҳар аҳолисида катта қизиқиш уйғотди ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб қилинишига туртки бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net