Японияда Нагоя шаҳар мэри билан музокаралар бўлиб ўтди

28.08.2022 09:40

ТОК?О, 28 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Токиодаги  элчихонаси вакиллари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида ушбу шаҳар мэри Такаши Кавамура билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бўлиб ўтган музокаралар аввалида жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида элчихона томонидан Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик фонди билан биргаликда ўтказилиши режалаштирилган “JapanUZExpo” халқаро кўргазмаси ҳамда кенгайтирилган Ўзбекистон - Япония савдо-иқтисодий форуми билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Шу ўринда мазкур тадбирда Япониянинг 100 дан ортиқ йирик компания ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакилларининг қатнашиши кўзда тутилгани маълум қилинар экан, унинг ишига Нагоядаги компанияларнинг фаол жалб қилиниши масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини келишиш ва имзолаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Сўнгги икки йил давомида Нагоядан кўплаб компаниялар вакилларининг Ўзбекистонга сафари амалга оширилгани ҳамда Нагоянинг бешта  компанияси иштирокида Тошкент шаҳрида қўшма корхоналар очилганлиги қайд этилди. ?қтисодий йўналишда ўзаро ҳамкорликнинг тобора ривожланиб бораётганлиги инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон томони чора-тадбирлар режасига иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлик лойиҳаларини киритиш масаласига эътибор қаратилди. Мазкур ҳужжатни қисқа муддат оралиғида имзолашни ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Музокаралар чоғида Японияда хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси аъзолари ҳам иштирок этди. Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида меҳнат миграцияси йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Жорий йилнинг сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ташрифи доирасида ўтказилиши режалаштирилган меҳнат ярмаркасининг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида жорий йилда Нагоя делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, сафар муддатларини аниқлаш ва ташкилий жиҳатларини ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net