Япония фуқаролари учун 90 кунлик визасиз тартиб жорий қилинди

03.03.2020 12:20

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Дипломатик ёки расмий паспортга эга Япония фуқароларининг Ўзбекистонга визасиз кириш тартибини либераллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония Т?В томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:

Ўзбекистонда дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ва Япония Ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан, улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари учун Ўзбекистонда бўлиш муддатида;

 бошқа мақсадларда эса 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

Визасиз кириш тартиби Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига татбиқ этилмайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net