Янгиланган ташқи сиёсий стратегия – янги Ўзбекистон қиёфасини шакллантирувчи «ташриф қоғози»дир

25.12.2020 13:37

ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /«Дунё» АА/. Халқаро мунозара клубининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан СТМ? ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилган «Янги Ўзбекистон – янги дунёқараш: парламентда халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари» мавзусида виртуал учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мунозарада депутатлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий-тадқиқот ва таҳлилий тузилмалар, дипломатик миссиялар ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар (ЕХҲТ, БМТ, ЮН?СEФ), ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги янги қиёфасини шакллантиришнинг концептуал масалалари бўйича батафсил фикр алмашилди, мамлакат ташқи сиёсий фаолиятининг замонавий ва асосий устувор йўналишлари ҳамда сўнгги йилларда ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилган комплекс ишларнинг натижалари муҳокама қилинди.

Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов тадбирни очар экан, Ўзбекистоннинг нафақат минтақавий, балки халқаро ҳамжамиятнинг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишига бевосита таъсир кўрсатаётган глобал кун тартибини шакллантиришдаги ўрни тобора ўсиб бораётганига эътибор қаратди.

Хусусан, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида, жумладан глобал кун тартибининг марказида бўлган турли муаммоларни ҳал этишга қаратилган концептуал ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этаётгани таъкидланди.

Акмал Саидовнинг таъкидлашича, 2016 йилдан Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ доирасида туризм, минтақавий алоқалар, конфессиялараро тотувлик, барқарор ривожланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг асос ва механизмларини такомиллаштиришга қаратилган тўртта резолюция қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурган ва республиканинг глобаллашув бунёдкорлик жараёнларини ривожлантиришга катта ҳиссаси бўлган бир қатор муҳим ташаббуслари эътироф этилди.

Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексини ишлаб чиқиш ва БМТ Бош Ассамблеясининг парламентларнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрнини ошириш тўғрисидаги резолюциясининг қабул қилиниши – шулар жумласидандир.

Шу нуқтаи назардан, қонунчилик органида «Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепцияси»ни қабул қилинганлиги ва сўнгги йилларда 48 та парламентлараро дўстлик гуруҳлари тузилгани таъкидланди.

СМТ? директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматов ўз маърузасида Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги энг муҳим ўзгаришларнинг тизимли таҳлилини тақдим этди. Унда Янги Ўзбекистон қиёфасини шакллантираётган янгиланган ташқи сиёсий стратегиянинг ўзига хос жиҳатлари, асосий тамойиллари ва мақсадлари кўрсатилган.

Шу нуқтаи назардан, мамлакат ташқи сиёсатини демократлаштириш жараёнларига асосий эътибор қаратилди. А.Неъматовнинг таъкидлашича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг асосий тамойили сифатида эълон қилинган халқ билан мулоқот сўнгги йилларда том маънода ташқи дунё билан очиқ мулоқотга айланди.

Мамлакат ташқи сиёсатида устувор аҳамият касб этаётган яна бир муҳим тамойил сифатида эксперт ташқи сиёсий фаолиятни ижтимоийлаштиришни кўрсатди. Бу давлат ўзининг чет элдаги фуқароларига кўрсатаётган ғамхўрлиги кучайгани ҳамда Ўзбекистон қийин ижтимоий аҳволга тушиб қолган қўшни мамлакатлар ва халқларга бераётган ёрдамида намоён бўлмоқда.

Шунингдек, А.Неъматов негизида ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳисобга олиш ётган янги ташқи сиёсат конструктив, амалий ва тинчликсевар эканлигига алоҳида эътибор қаратди.

«?лгари минтақа енгиш қийин бўлган тури зиддиятлар тўпланган жой сифатида саналган бўлса, ҳозир Марказий Осиё барқарорлик, яхши қўшничилик ва тинчлик маконига айланмоқда. Мақсадимиз минтақани ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун майдонга айлантириш», деди А.Неъматов.

Минтақа дунёда бундай саналишига Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳисса қўшмоқда. Буни минтақа мамлакатларининг умумий иқтисодий кўрсаткичларининг ўсишида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, 2019 йили минтақанинг умумий Я?М ҳажми 2016 йилга нисбатан 19,6% га, ташқи савдо ҳажми эса 56% га ошди.

Шу билан бирга, ушбу даврда жалб қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажми 40 фоизга ошди.

«?шонаманки, пандемия оқибатларига қарамасдан, минтақавий ҳамкорлик сари танланган йўлга содиқлик узоқ муддатли истиқболда минтақада ўсиш суръатларини сақлаб қолиш имконини беради», деди СМТ? вакили.

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ ?моми ушбу фикрни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, бутун минтақанинг узоқ муддатли туб манфаатларига жавоб берадиган Ўзбекистон минтақавий сиёсати Марказий Осиёдаги сиёсий муҳитни тубдан ўзгартирди. Дипломат минтақада рўй бераётган ижобий ўзгаришлар бардавом бўлишига ишончи комил эканини таъкидлади.

Ўз ўрнида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчисининг ўринбосари Ханс-Улрих ?м республикада, жумладан инсон ҳуқуқлари ва иқтисодиётни модернизациялаш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ички сиёсий ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Халқаро ташкилот вакилининг айтишича, Ўзбекистоннинг миллий стратегияси ЕХҲТ мажбуриятлари, мақсадлари ва тамойилларига тўлиқ мос келади. Шу нуқтаи назардан, Ташкилот ислоҳот сиёсатини амалга оширишга тайёр эканлиги ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.

Умуман олганда, онлайн мулоқот иштирокчилари Тошкент томонидан республиканинг олдинги ташқи сиёсий стратегияси моделини муҳим ўзгартиришлар билан тўлдирган янги кўп томонлама ёндашувларнинг қўлланилиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги масъул ва ишончли ҳамкор мақомини мустаҳкамлаб, мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётни инновацион ривожланиш йўлига ўтказиш учун қулай ташқи шароитлар яратмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net