«Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» мавзуидаги туркум халқаро тадбирлар бошланди

10.12.2020 12:36

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» мавзуида ташкил этилган туркум халқаро тадбирларнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ матбуот хизмати маълум қилишича, онлайн ва оффлайн шаклларда ўтказиладиган ушбу тадбирлар Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланди.       Тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси элчи Жон МакГрегор кириш сўзлари билан очди.

Бундан 72 йил муқаддам – 1948 йил 10 декабрь куни ?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. Мазкур муҳим сана ҳар йили бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам Халқаро инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади.

?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари ?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига тўла мос келади.

Асосий қонунимизнинг қоида ва тамойилларидан келиб чиқиб, бундан тўрт йил олдин Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди ҳамда мамлакатда кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотлар бошлаб юборилди. Янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган туб янгиланишларнинг ҳуқуқий асосини Конституциямизга 7 марта киритилган ўзгартиришлар, қабул қилинган 5 та кодекс ва 250 га яқин қонунлар ташкил этмоқда.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси қабул қилинди ва у изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, «Конституциямиз моҳиятига чуқур сингдирилган демократия ва ижтимоий адолатга садоқат ҳамда инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш бўйича мамлакатимизда тизимли ва ортга қайтмайдиган демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда».

Хусусан, суд-ҳуқуқ тизимидаги чуқур ислоҳотлар доирасида афв институтини қўллаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг ўзида билиб-билмай жиноятга қўл урган ва ўз қилмишидан пушаймон бўлган 300 дан ортиқ шахс афв этилиб, жазони ўташ жойларидан озод қилингани, 200 нафар маҳкумнинг жазо муддатлари қисқартирилгани шундан далолатдир.

Ўз навбатида, Конституция куни арафасида Президент Шавкат Мирзиёев «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, жазо ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган яна 104 нафар фуқаро афв этилди.

1991 йилдан 2016 йил декабргача 482 киши Ўзбекистон фуқаролигини олган бўлса, 2016 йил декабрдан 2020 йилгача бўлган муддатда бундай шахслар 15 минг нафарни ташкил этди. Бундан ташқари, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда яшаб келган 50 минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинди.

Бундай муҳим қадамлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига муносиб жавобдир.

Ҳозирги пандемия даврида Ўзбекистоннинг 500 мингдан зиёд фуқароси хориждан юртимизга олиб келинди. Чет элларда қийин аҳволга тушиб қолган 100 мингга яқин юртдошимизга турли ёрдамлар кўрсатилди.

Ёлғон ваъдаларга алданиб, мамлакатимиздан чиқиб кетган ва қуролли можаролар бўлаётган Яқин Шарқ минтақасида оғир кунларни бошидан ўтказаётган фуқароларимиз, асосан аёллар ва болаларни мамлакатимизга қайтариб олиб келиш бўйича инсонпарварлик тадбирлари давом эттирилмоқда. Куни кеча, 8 декабрь тонгида Суриядан 98 нафар юртдошимиз – 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Тошкентга олиб келингани бу фикрни тасдиқлайди.

Айни чоғда, «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади», деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга мисли кўрилмаган эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчаси юртимизда Учинчи Ренессанс – миллий тараққиётнинг янги даври пойдеворини яратишга хизмат қилиши тайин.

Куни кеча АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида эълон қилинган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг баёнотида Ўзбекистон махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилгани маълум қилинди.

Баёнотда бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси экани қайд этилган. Шунингдек, махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилиши ҳам таъкидланган.

2020 йил октябрь ойида миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди. Бу ҳам, шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсатнинг яна бир улкан ютуғидир.

Марказ томонидан «Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» мавзуида ташкил этган тадбирлари доирасида «?нсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, «Рақамли иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тадқиқотлар» танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 2020 йилда нашр этилган янги адабиётлар тақдимоти ташкил этилди.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва ?нсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия Миллий комиссияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net