Янги ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт

21.07.2022 17:59

Давлатимизнинг маҳаллаларда олиб бораётган маънавий-маърифий сиёсати, Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа муҳим ҳужжатлар аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, маҳаллаларда жамоат ташкилотларининг маънавий-маърифий соҳада олиб бораётган фаолиятлари самарадорлигини янада ошириш, уларнинг бу борадаги ишларини мувофиқлаштириб бориш, маҳалла – жамиятнинг ажралмас қисми, маънавий ахлоқий, замонавий-анъанавий, миллий-умуминсоний дунёқараш шаклланадиган илк ижтимоий маконлигини амалий ишлар орқали кўрсатиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маърифат тарғиботчилари жамияти ва манфаатдор ташкилотлар томонидан “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси амалга оширилиб келмоқда.

Жорий йилнинг 20 июль куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани “Сарҳумдон” МФЙ да ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида бир қатор ижтимоий акциялар ташкил этилди. 

Жумладан: “?нсон қадри” меҳр-мурувват акцияси орқали маҳалладаги 10 нафар ёлғиз қария ва ногирон ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар улашилди, китоб жамланмалари тақдим этилди.

“Маҳалладаги маърифатли аёл”, “Маҳалладаги одобли қиз”, “Маҳалла келини” номинациялари ғолиблари аниқланди. Маҳаллада истиқомат қилаётган кекса авлод вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, отахону онахонларимизни таваллуд кунлари муносабати билан “Сиз туғилган кун” лойиҳаси доирасида тақдирлаш мақсадида 3 нафар отахон тадбирга таклиф этилди. 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо томонидан улар шаънига илиқ сўзлар айтилиб, барчасига таваллуд айёми муносабати билан қимматбаҳо совғалар берилди.  Шунингдек, тадбир доирасида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳасида фаол иштирок этган нуронийлар ҳам муносиб тақдирланди.

Бундан ташқари, “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси бўйича “Маърифатли, зиёли оилага биргаликда ташриф”, Ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Мен ҳам аскар бўламан” шиори остида ватанпарварлик тадбирлари, “Янги Ўзбекистон ёшлар нигоҳида” мавзусида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёш рассомлар кўргазмаси, стол тенниси, армрестлинг, шахмат, шашка бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. 

Кўламининг кенглиги, мавзулар хилма-хиллиги билан ажралиб турган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда кўргазмалар ва мастер класс “Устоз - шогирд” акциялари ўтказилди.

  Ўзбек маданияти ва маънавияти тарихи, бугунги куни, оила ва жамият, оиланинг муқаддаслиги, уни мустаҳкамлаш, одоб, таълим-тарбия, маънавий баркамолликка эришишда оиланинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатишни ўзида мужассам этган мазкур тадбирда фан, маданият, санъат намояндалари, фахрий нуронийлар, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди. Йиғилган эътиборига саъаткорлар томонидан кенгайтирилган концерт дастури намойиш қилинди. 

                                                                                                                                                ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net