“Янги Ўзбекистон” газетасининг веб-саҳифаси тожик тилида хабарлар тарқата бошлади

09.06.2021 17:35

ТОШКЕНТ, 9 июнь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси нашри “Янги Ўзбекистон” газетасининг веб-саҳифаси бугундан бошлаб тожик тили (https://yuz.uz/tj)да ҳам хабар тарқатишни бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу нафақат Ўзбекистондаги, балки бутун дунёдаги тожик тилида сўзлашувчилар учун ҳам янги Ўзбекистон ҳақида аниқ, холис ва шаффоф ахборот олиш имконини беради.

“Янги Ўзбекистон” газетаси 2020 йилнинг 25 январидан нашр этила бошланган. Газета бугунги кунда салкам 80 минг нусхада чоп этилмоқда. Ўзбек, инглиз, тожик, қозоқ, рус тилларида хабар тарқатувчи yuz.uz веб-сайти ва унинг расмий ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ҳар ойда бир миллион нафардан кўпроқ ўқувчи кузатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net