Якшанба куни Қирғизистонда президент сайланди ва давлат бошқарув шакли тўғрисида қарор қабул қилди

11.01.2021 15:22

ТОШКEНТ, 11 январь. /«Дунё» АА/. Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Садир Жапаров овозларнинг тўртдан уч қисмига яқинини қўлга киритиб, ғалаба қозонди. Шунингдек, мамлакатда Президентлик бошқарув шакли референдумда кўпчилик сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

51 ёшли Садир Жапаров, ?ссиқкўл вилоятида туғилган. У Жисмоний тарбия университетини тамомлаган. 2006 йилда эса Қирғиз-Россия Славян университетининг юридик факультетини тугатган. Шунингдек, Жокоргу Кенгеши депутати этиб сайланди. 2020 йил 5 октябрда Қирғизистон парламенти уни бош вазир ва 15 октябрда эса республика президенти вазифасини бажарувчи сифатида тасдиқлади. 14 ноябрь куни Садир Жапаров жорий йил 10 январь куни муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашиш учун истеъфога чиқди.

«Қонунга кўра, сайлов натижалари сайлов ўтказилган кундан бошлаб 20 кундан кечиктирмасдан аниқланиши керак», деб хабар берди «Кабар» давлат ахборот агентлиги Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шилдабековага таяниб. Унинг сўзларига кўра, президентнинг инаугурацияси сайлов натижалари аниқлангандан кейин бир ой ичида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг Қирғизистондаги воқеалар тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинди. Унда «Қирғизистоннинг барча сиёсий партиялари ва жамоатчилик доиралари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, Конституция ва миллий қонунчиликка сўзсиз риоя қилиш билан юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган саъй-ҳаракатларни амалга оширишига умид билдирамиз» дейилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net