Хотин-қизларнинг суд тизимларида иштирокини оширишда халқаро тажрибани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди

10.08.2020 18:44

ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хотин-қизларнинг суд тизимларида иштирокига бағишланган очиқ мулоқотда комиссия ва қўмита аъзолари, халқаро ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат тузилмалари вакиллари иштирок этди.

Онлайн-мулоқотда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мақомини юксалтиришга давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда Президентимиз томонидан судья аёлларнинг сонини кўпайтириш борасида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси гендер комиссияси, Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), БМТ Тараққиёт дастури «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» деб номланган биргаликдаги лойиҳаси билан ўз ҳамкорлигини бошлади.

Судьяларнинг гендер тенглигини таъминлашдаги роли бўйича ҳамкорлик йўналишларини белгилаш борасидаги конструктив мулоқот чоғида биргаликдаги фаолиятнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди. Жумладан, мулоқот чоғида аёл судъялар фаоллигини ошириш, аёл ҳуқуқшунос ва юристларни суд тизимига жалб қилиш масаласи бўйича давра суҳбатлари ва халқаро конференциялар ўтказиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда, шунингдек, аёлларнинг соҳадаги суст иштироки сабаблари ва уни бартараф қилиш чоралари ҳақида сўз юритилди, бу йўналишда қатор чет эл давлатларининг тажрибаси кўриб чиқилди.

Мулоқот иштирокчилари хотин-қизларнинг суд тизимларида иштирокини ошириш бўйича таклифлар киритди. Хусусан, мамлакатимиздаги юридик олий ўқув юртлари ҳузурида “Ёш судья аёллар мактаблари”ни ташкил этиш, улар фаолиятига кўзга кўринган ҳуқуқшунос олим ва амалиётчи мутахассисларни жалб этиш таклифи илгари сурилди.

Учрашув якунида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net