Хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган халқаро форум ўтказилди

10.03.2020 18:16

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. Тошкентда «Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мамлакат тараққиётининг муҳим омили» мавзусида халқаро форум ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири Олий Мажлис Сенати манбасига таяниб.

Форум Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан ?чки ишлар вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади.

Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилди. Опа-сингилларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг қонунчилик базаси мустаҳкамланди. Ўтган йили «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қабул қилиниши бу йўналишда қўйилган тарихий қадам бўлди.

Анжуман иштирокчилари аёлларни самарали ҳимоя қилиш механизми ва унинг моҳиятига алоҳида тўхталди.

Тадбирда хотин-қизлар қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ички ишлар органларининг иштироки, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оиладаги муаммоларни ҳал этишда давлат ва жамоат органлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net