Хорижлик ватандошларимиз Алишер Навоий хотирасига бағишлаб флешмоб ўтказмоқда

06.02.2021 16:27

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 9 февраль - Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шу ўринда турли хорижий давлатлар билан ҳамкорликда ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан кенг тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Россия Федерациясидаги ватандошларимиз, «Алмаз» жамоат ташкилоти томонидан Алишер Навоий ижодига атаб тайёрланган махсус видеолавҳа тақдим этилди. Мазкур флешмобда ватандошларимиз иштирокида Навоий қаламига мансуб рубоий ва ҳикматли сўзлар келтирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net