Хориждаги ватандошларга ёрдам бериш учун #BIRGAMIZ лойиҳаси ишга туширилди

11.05.2020 12:37

ТОШКЕНТ, 11 май. /«Дунё» АА/. Пандемия шароитида хорижда қийин вазиятга тушиб қолган мигрантларга ёрдам бериш мақсадида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида #BIRGAMIZ лойиҳаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига асосланиб.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан фаол блогерлар билан ҳамкорликда йўлга қўйган ушбу лойиҳа фаол ва саховатпеша юртдошларимиз томонидан  қўллаб-қувватланмоқда.

Лойиҳа доираси қисқа вақт ичида шу кунга қадар Россия, Қозоғистон, Туркия, БАА ва бошқа мамлакатларда иш билан банд бўлган, пандемия оқибатида эса қийин аҳволга тушиб қолган 300 нафар юртдошимизга озиқ-овқат маҳсулотлари, ёрдам пуллари тақдим этилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш ва жараёнларнинг тезкорлигини таъминлаш учун лойиҳанинг www.birgamiz.com сайти ишга туширилган, мурожаатларни электрон қабул қилиш хизмати ва қўнғироқлар маркази (Call-center) хизматлари йўлга қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net